Шахсда танқид ҳуқуқи бор, тахдид, туҳмат ёки ҳақорат ҳуқуқи йўқ

2020-11-25T06:52:41+05:0025 Noyabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Ҳеч кимда бировни, шу жумладан мансабдорларни ҳам ҳақорат қилиш ҳуқуқи йўқ. Шу билан бирга, мансабдорлар ўз фаолиятларига нисбатан айтилган танқидни шаънлари ва қадр-қимматларига тажовуз деб тушунмасликлари керак.

Ҳаммани бирваракайига айблай олмаймиз ва ундаги салбий ҳолатлар туфайли тараққиёт воситаси бўлган бу тармоқларни ёпиб қўя олмаймиз. Ижтимоий тармоқлар улкан ижобий ролни ҳам ўйнамоқда. Ундаги мунозаралар ва муҳокамалар фуқароларни тўлқинлантираётган муаммолардан хабардор бўлишга, муаммоларни муҳокама қилишга, ечимларни излашга йўл беради.

Шу билан бирга ижтимоий тармоқлар ҳам қонун доирасидан четда бўлган ва холи турадиган жой эмас. Қонунчилик бу соҳага ҳам алоқадордир.

Оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва бошқа ижтимоий тармоқ иштирокчиларига нисбатан айбловларнинг аксарияти туҳмат ёки ҳақорат қилишда, ёлғон хабар тарқатишда, ваҳима уйғотишда айблашлардир.

Карим БАҲРИЕВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

Уюшмасининг Жамоатчилик кенгаши раиси.