Йўлларимиз бехатар бўлсин!

2020-11-12T13:41:25+05:0012 Noyabr, 2020|Сурхондарё вил.|

Тонг саҳар. Шаҳарда унчалик одам гавжум эмас. Шундай бўлсада бир соҳа вакиллари борки, тунни кунга улаб меҳнат қилишади. Мана бугун ҳам тонг саҳардан барчаси кўчада.

Йўл патрул хизмати ходимлари… Улар сабаб йўл траспорт ходисалари камайган, инсонлар хавфсизлиги учун об-ҳавонинг инжиқлигига қарамай ишламоқда. Ушбу соҳа вакиллари ҳам Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлимининг эътиборидан четда қолмади. Эрта саҳар уюшма жамоаси жамланиб, Сурхондарё вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томон йўл олишди.

Хизмат вазифасига отланаётган соҳа вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда нафақат йўл транспорт ходисаларини бартараф этиш ёки камайтириш, балки унинг олдини олиш, аҳоли ўртасида кўпроқ тушунтириш ишларини олиб бориш лозимлиги ҳақида сўз борди. Уюшманинг вилоят бўлими раиси М.Абдураҳмонов бу борада ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканлигини таъкидлади. “Давр мезони” газетаси билан ҳамкорликда ўтказилган учрашувда ушбу газетанинг грант лойиҳаси асосида чоп қилинган тарқатма материаллар Бош муҳаррир Ў.Давлаев томонидан топширилди.

Мастура Хамраева

ЎзЖИУ бўлими

Сурхондарё вилоят

мутахассиси