Коррупцияга йўл қўймаслик зарур

2020-11-11T09:41:18+05:0011 Noyabr, 2020|Сурхондарё вил.|

Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган ташкилот ва корхоналарда коррупция холатларини олдини олиш борасида қилинаётган ишлар доимий журналистлар учун қизиқ ҳамда муҳим хисобланган. Уларнинг тезкорлик билан маълумотларга эга бўлишида эса доимий тарзда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан ташкил қилинаётган матбуот анжуманлари катта ёрдамчи бўлмоқда.

Шундай матбуот анжуманининг навбатдагиси Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Сурхондарё вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси, Ўздаврлойиҳа институти Сурхондарё вилоят бўлими билан бўлиб ўтди.

Вилоят матбуот уйида бўлиб ўтган анжуманда журналист ва блогерларга “Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари” мавзусида мутахассислар маълумотлар беришди. Шунингдек, журналистларнинг ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар ҳамда соҳадаги ўзгаришлар ва ютуқлар, қишлоқ хўжалиги борасидаги ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар, солиқ борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги саволларига жавоб беришди.

Мастура Хамраева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси