“Журналистика антологияси” туркумидан:

2020-10-30T10:32:37+05:0030 Oktabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Насимхон РАҲМОНОВ, филология фанлари доктори, Ўзбекистон Миллий университети профессори

ҚАДИМГИ ДАВР ЖУРНАЛИСТИКАСИДАН ЛАВҲАЛАР

“Олтун ёруғ”:Бу асар Шарқий Туркистоннинг Виншгу қишлоғидаги бир ғордан топилган. Асл матн 755 саҳифадан иборат.

Буддага таъзим. Дармага таъзим. Сангага таъзим. (Энди бу ўринда) бу нўмнинг атафсил сабабини (аниқлаб) хоҳишимизни амалга оширайлик, таълим берайлик. Булар – олтин рангли, ёруғ, ялтироқ, ҳамма (нарса)дан устун турадиган нўм подшоҳи номли нўм хазинани сақлаб, (унга) риоя қилиб турувчи, ўқиғувчи, тинглагувчи, кўчирувчи, ўчиртирувчилар – аслзодалар ўғли, аслзодалар қизи, будда роҳиби, роҳибаси, тингловчи ўғил (ва) қиз(дан иборат) тўрт турли жамоатдир. (Агар) уларга кўнглингизда шундай –ниятларингиз бор бўлса, (яъни) бормидики, шундай жонзотлар бу нўм хазина савобидан шу ҳозирги оламда яхши самарага эришувчи?! “Фақат яхши самарага эришувчилар бор бўлса, кимлар эришди?” деб ўйласаларингиз, энди шу ўй-ниятларингизга сан бу нўм хазинаси савоби билан эзгуликка…

Эллик туман мисрали, жами миқдори тўрт юзта ҳиндча нўм битигларни (битта ҳам) қолдирмай, табғач тилига (ўгирди, яъни) бу нўм хазинани табғач (тилида ҳам) тугатди. Шунингдек, (бу нўм) яхши, (кенг) тарқалмаган вақтда Инчйу номли шаҳарда чанг қабиласидан Ку тау деган бир бек шаҳар беги эди. У бек шаҳар беги бўлиб турганда, аввал кўп (жонзотларни) қатл қилган эди. Сўнг вақти (келиб) қизининг тўй (бўлгани) сабабидан сигир, қўй, тўнғиз, ғоз, ўрдак, товуқ каби кўплаб жонзотларни ўлдириб, катта зиёфат қилди. Зиёфатни тугатгандан кейин ўн кун ўтмасдан ўша бек даҳшатли, оғир хасталикка йўлиқди. У шунчалик (қаттиқ) хасталандики, гап–сўздан қолиб, тутқаноқ (касалига йўлиқиб), оламдан ўтди. Ўлгандан (кейин) бутун аъзолари совиб, фақат ёлғиз юраги сиртида бир парча эти совимай қолди. Буни кўриб, хонадонидаги одамлар катта

йиғи–сиғи қилиб (мурдани) кўмишга (олиб бормадилар), уч кунни ўтказдилар. (Тўртинчи) кун тонг саҳарда (улар) куй(иб–ёниб) турганларида, ўша бек тирилиб келди, юқорига ўтирди (ва) овқат, ичимлик сўради. У(нинг аҳволини) кўриб, ҳамма уруғ–аймоғи бошлашиб, бу маросимга йиғилган эдилар. (Бир) қанча одамлар бор эди, улар(нинг) ҳаммаси қўрқиб, ваҳимага тушиб, узоқроқ(қа бориб) турдилар, қочдилар. Уларнинг қочиб бораётганини кўриб, ўша Ку тау деган бек кейин уларни чақириб шундай деди: “Қайтинглар, яхшиларим, мен тирилганимга сизлар нима учун дарров қочиб кетяпсизлар? Қўрқманглар, мен энди сизларга тирилишим сабабини айтиб берайин, бурханлар нўмининг кўп турличалигини энди эшитинглар”. Кейин (у яна) шундай деб сўзлади: “Касал бўлганимда, энг аввал менга тўртта шайтон яқин келди. Биттаси йўғон қамчи тутган, иккинчиси

(арқон тутган, учинчиси) қоп (тутган, тўртинчиси) кўк тўнли, от минган бек экан. Қачонки бу (тўрт иблис мени бир) уй дарвозасига олиб боргандан кейин, ўша кўк тўнли бек отдан тушиб, мени чақирди.Мен у бекнинг олдига борганимда, (у) қўйнидан бир қоғоз битигини чиқариб, менга ўқитди. Ўқисам, бу битигда ўша кунги бизнинг зиёфатда ўлдирилган сигир, қўй, тўнғиз каби жониворларнинг сўзи битилган экан. (Уларнинг) сўзлари қуйидагича: “Биз, ҳамма ҳайвонлар, олдин инсоният дунёсида қилган ёмон қилмишлар(имиз) сабабидан энди ҳайвонот оламида туғилган эдик. Қарзимизни тўлайдиган, бурчимизни ўтайдиган йил, ой вақт миқдорини тугатсак эди, унда қиёфамизни ўзгартириб, инсоният дунёсида туғ(ил)ган бўлар эдик. Шундай қилиб, ҳайвонот оламидан айрилиб, қутуладиган вақтимиз, кунимиз ҳам

тугамасдан, (Инчйу шаҳридаги чанг) қабилалик Ку тау (деган бек бизни) 3 ўлдирди. Шунинг (учун) ҳаммамиз қайтадан яна ҳайвонот (дунёсида) туғиладиган бурчдан, азоб–уқубатдан (шикастландик). Бундай азоб–уқубатдан шикастланган замонда бизнинг бу қайғуларимизни, азоб–уқубатларимизни очиқчасига тушунтириб сўзлаб берадиган даражада мадоримиз йўқ эди. Қандай қилиб яна қаршилик қилишга, бардош беришга кучимиз бўлсин?! Бу қайғумизни энди яратган Тангри ўнгарсин”, деб илтижо қилдилар. Шунинг (учун) бизни сени олиб келгани юборди. Бу хабар (битигда) бор”. Бу сўзларни битигдан мен охиригача ўқиб битир(дим).