Наманганда хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилар ва ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарларига хизмат автомобиллари топширилди

2020-10-30T10:25:13+05:0030 Oktabr, 2020|Наманган вил.|

Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида шаҳар-туман ҳокимларининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ва шаҳар-туман ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларига хизмат автомобиллари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоя ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

Ҳокимларнинг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиларига Nexia 3, шаҳар-туман ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларига эса Spark автомобиллари тақдим этилди.

—Бу икки тизим олдига бугунги кунда ниҳоятда долзаб масалалар қўйилган. Хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилар Президентимиз томонидан жорий йил 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, хусусан, аёллар дафтарини тўлақонли шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Ахборот хизматлари эса бугунги кун нафасини тезкорлик билан илғаб, ҳудудларда рўй бераётган воқеа-янгиликларни ҳозиржавоблик билан ёритиб боришлари, журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни узвий йўлга қўйишлари зарур, — деди вилоят ҳокими.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Наманган вилоят бўлими