Ҳурматли ОАВ вакиллари!

2020-10-26T09:41:31+05:0026 Oktabr, 2020|Умумий янгиликлар|

2020 йил 27 октябрь куни соат 11.00да Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Миллий Матбуот марказида “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини оширишда ОАВ масъулияти” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.

 

Тадбирда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Президент Ш.Мирзиёевнинг халқимизга йўллаган байрам табриги ҳамда “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўзбек тилини замон талаблари асосида ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари масъулиятини кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.

 

Давра суҳбати сўнгида ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда унинг халқимиз, кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ журналист ва блогерлар Уюшма томонидан тақдирланади.

 

Давра суҳбатида иштирок этиш истагида бўлган ОАВ вакиллари қуйидаги телеграм рақамига (94 935-22-10) ўз ҳақларидаги (фамилия, исми-шарифи ва иш жойи) маълумотни юбориб рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Барчангизни давра суҳбатида кутиб қоламиз!

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

матбуот хизмати