ОАВ, ижтимоий тармоқлар вакиллари ва блогерлар билан мулоқот

2020-10-22T09:29:47+05:0022 Oktabr, 2020|Қашқадарё вил.|

Қарши шаҳридаги “Журналистлар уйи”да вилоятда фаолият юритаётган ОАВ, ижтимоий тармоқлар вакиллари ва блогерлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев билан мулоқот бўлиб ўтди.

Унда сўз олган А. Ходжаев айни пайтда мамлакатимизда сўз эркинлиги, ОАВ га берилаётган эътибор, шунинг баробарида блогерлар фаолиятини қўллаб – қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида бу имкониятларга жавобан масъулият ҳисси ҳам борлиги, айниқса ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқларда нохолис ахборотларнинг тарқатилаётганлиги нафақат фуқароларнинг шахси, балки юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, ахборот хизматлари раҳбарларига зарур шароитлар яратиб бериш, обуна масалаларини ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар ҳам ўртага ташланди.

@hudud_inform