Барча соҳа вакилларини қамраб олаётган лойиҳа

2020-10-22T06:46:53+05:0022 Oktabr, 2020|Сурхондарё вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими воҳамиз ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ишларини рағбатлантириш борасида талайгина ишларни амалга ошириб келмоқда. Бўлим томонидан ютиб олинган “Сурхондарё қадрият бешиги” грант лойиҳаси эса яна бир бора воҳанинг нақадар улуғвор тарихга, асори атиқаларига бой эканлигини исботлаб берди. Ушбу лойиҳа асосида журналистлар ва ҳаваскор ижодкорлар учун танловлар ташкил этилди. Талаба ёшлар, Ўзбекистонда таълим олаётган Афғон фуқаролари, маҳаллаларда ва аҳоли ўртасида давра сухбатлари ўтказилди.

Лойиҳанинг навбатдаги манзили вилоятда пандемия шароитида фидоийлик билан ишлаётган ташкилот ва корхоналардаги тиббиёт ходимлари бўлди. Уюшма ходимлари томонидан уларга тарқатма материаллар жамланган совғалар топширилди. Шунингдек, вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячи ва ходимларига лойиҳа доирасида китоблар тарқатилди.

Мастура Хамраева Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси