Тил – миллат кўзгуси

2020-10-20T12:17:24+05:0020 Oktabr, 2020|Бухоро вил.|

21 октябрь – “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинган кун

Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан “Тил-миллат кўзгуси” мавзуида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирларда ўқувчилар она тилимизнинг тарихи, унинг ўрганилиши, ўзига хос хусусиятлари, миллий адабиётимиз равнақига ҳисса қўшган буюк алломалар ҳақида кенг тушунча ва маълумотларга эга бўлмоқда.

Тил байрами тадбирлари доирасида ўқувчилар ўртасида расм, иншолар танлови ҳамда улар ижодига оид санъат намуналари кўргазмалари ўтказилмоқда.

 

Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар, ЎзА