Журналистлар учун уч кунлик семинар-тренинг ташкил этилди

2020-10-20T05:53:34+00:0020 Oktabr, 2020|Навоий вил.|

Навоий вилоятида фаолият юритаётган журналистлар ва фуқаролик жамияти вакиллари учун Европа Иттифоқининг «Марказий Осиё давлатларида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш» лойиҳаси доирасида тинчлик ва барқарорликни асрашга қаратилган сифатли материаллар тайёрланишига эришиш мақсадида «Зиддиятли вазиятларда журналистика» ҳамда «Терроризм ва экстремизм масалаларининг ёритилиши» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мазкур мавзуларда контент яратиш усуллари, терроризм ва экстремизм масалаларини таҳлил қилишнинг ички механизмлари ва усуллари, материаллар тайёрлашда зарур амалий кўникмаларни шакллантириш хусусида сўз юритилди. Шунингдек, соҳа мутахассислари – ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети доценти Наргис Қосимова ва журналист Муҳайё Саидовалар мавзу доирасида терроризим ва экстремизмни ёритишда фактларни суриштирувнинг ўрни: таъқиқлар, образлар ва стереотиплар, фейк хабарлар, факт-чекинг усуллари тўғрисида журналистларга маълумот берди.

Тадбирда Навоий вилояти ички ишлар бошқармасининг катта тезкор вакили Жавлон Бекпўлатов, Навоий шаҳар бош имом хатиби Дилшод Эргашев иштирок этиб, террориcтик оқимлар ва уларнинг фарқи хусусида, мазкур гуруҳларга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди ва журналистларнинг бир қатор саволларга жавоб берди.

Озод МУСТАФОЕВ,

ЎзЖИУ вилоят бўлими

 мутахассиси.