“Қадринг баланд бўлсин, она тилим” халқаро танлови ғолиблари муносиб тақдирланди

2020-10-20T05:26:02+05:0020 Oktabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорликда:

– ўзбек тилини ривожлантириш бўйича ташаббусларни, жумладан, ўзбек тилини ривожлантириш мақсадида ижодий ишлар тайёрлашни қўллаб-қувватлаш;

– Ўзбекистонда давлат тилини кенг тарғиб этиш ва ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш;

– мамлакатда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, адабий тил меъёрларига риоя этилишини таъминлаш;

– ўзбек тилининг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш;

– хориждаги ватандошларимиз ва ўзбек тилини севувчи хорижликларга ўзбек тилига муҳаббати ва эътиборини намойиш қилиш, тарғиб этиш имкониятини яратиш каби бир қатор эзгу мақсадларни кўзлаб ўтказилган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” халқаро танловининг ғолиб ва рағбатлантирувчи ўрин эгалари аниқланди. Қуйида уларнинг рўйхати билан танишишингиз мумкин.

 

  1. “НАСР” ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

 

1-ўрин: Ҳолида БОЗОРОВА,

Навоий давлат кончилик институти академик лицейи она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, “Ўзбек Боботуркий” ҳикояси учун.

 

2-ўрин: Турсунмурод ЭРМАТОВ,

Қашқадарё вилояти, “Жонқора” ҳикояси учун.

 

3-ўрин: Бегали ЭШОНҚУЛОВ,

Самарқанд вилояти, “Маъруфнинг иншоси” ҳикояси учун.

 

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

Луқмон БЎРИХОН,

Тошкент шаҳри, “Чўлдан келган ташвиш” ҳикояси учун.

 

Байрам АЛИ,

Қашқадарё вилояти, “Халоскор” ҳикояси учун.

 

Ориф ТОЛИБ,

Тошкент шаҳри, “Балта” ҳикояси учун.

 

Маҳбубуллоҳ ТУРОН (Афғонистон),

“Мен ўшанда тирик эканман” ҳикояси учун.

 

  1. “НАЗМ” ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

 

1-ўрин: Ғайрат МАЖИД,

Тошкент шаҳри, “Она тилим” шеъри учун.

 

2-ўрин: Мадина НОРЧАЕВА,

Қашқадарё вилояти, “Отам далаларга эккан эди сўз” шеъри учун.

 

3-ўрин: Шоҳсанам НИШОНОВА,

Фарғона вилояти, “Она тилим” шеъри учун.

 

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

 

Гулмира АБДИРАИМОВА,

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси, “Асрий қуш” шеъри учун.

 

Аслиддин ЖАРКИНОВ,

Зарафшон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, “Она тилим” шеъри учун.

 

Фотима РУСТАМОВА,

Шаҳрисабз туманидаги 43-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, “Она тилим” шеъри учун.

 

Орифжон ОЛИМЖОНОВ,

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси, “Тақдиримга қўйилган дастхат” шеъри учун.

 

III. “ПУБЛИЦИСТИКА” ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

 

1-ўрин: Маъмура ЗОҲИДОВА,

Тошкент шаҳри, “Тил – миллатнинг руҳи бўлса…” мақоласи учун.

 

2-ўрин: Ҳусан КАРВОНЛИ,

“Маърифат” газетаси бош муҳаррири, “Тирикўрим” мақоласи учун.

 

3-ўрин: Бийбижамол ЖАДИГЕРОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси, “Навоий шон берган тил” мақоласи учун.

 

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

 

Асрор МЎМИН,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист, “Ўзбек тилим” мақоласи учун.

 

Ҳаким САТТОРИЙ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Миллат қалбининг нидоси” мақоласи учун.

Носир УЛУҚОВ,

Наманган давлат университети профессори, “Она тили — олий қадрият” мақоласи учун.

 

Ҳаким ЗОКИР (Тожикистон Республикаси),

“Онадай қадрли, она сутидай оромбахш — ўзбек тилим!” мақоласи учун.

 

  1. “ИЖТИМОИЙ РОЛИК”ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

 

1-ўрин: Шуҳрат ҲАЙИТОВ,

“Ўзбекистон” телерадиоканали бош муҳаррири, “Тил — миллат рамзи” ролиги учун.

 

2-ўрин: Улбосин МИРЗАНАЗАРОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси, “Она тилим” ролиги учун.

 

3-ўрин: Расул МАМАРИЗАЕВ,

“Дунё бўйлаб” телеканали режиссёри, “Она тилим” ролиги учун.

 

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

 

Нодир АҲМЕДОВ,

Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 17-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, “Аслида мана бундай бўлиши керак”ролиги учун.

 

Дилноза ҲОСИЛОВА,

Баёминг университети инглиз тили маркази лойиҳаси координатори, (АҚШ), “Хорижга олиб келган она тилим” ролиги учун.

 

Абдукарим АҲМАДХЎЖАЕВ,

“Маданият ва маърифат” телеканали режиссёри, “Она тилим” ролиги учун.

  1. “ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ХОРИЖДАГИ ТАРҒИБОТИ” ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:

 

1-ўрин: Шоҳмамад ДОҒЛАР ўғли

(Озарбайжон Республикаси).

 

2-ўрин: Фатма АЧИК,

Ғози университети профессори, фан доктори, (Туркия).

 

3-ўрин: Чихо МИЯЗАКИ,

Япониянинг Нагоя университети профессори, Япониядаги Буюк Ипак Йўли илмий тадқиқот жамиятининг асосчиси.

 

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЎРИНЛАР:

 

Суннатулла АКРАМ,

Қозоғистон Республикаси.

 

Айнур Ўз ЎЗЖАН,

Анқара университети профессори, фан доктори, (Туркия).

 

Томас ВЕЛЬСФОРД,

Англия Оксфорд университетининг Алл Соулз коллежи докторанти.

 

Беғам ҚОРАЕВА,

Москва давлат университети доценти, педагогика фанлари номзоди.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси