Азиз Абдувалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби—ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

2020-10-19T06:06:28+05:0019 Oktabr, 2020|Наманган вил.|

Азизбек Абдувалиев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – журналист, сиёсатшунос.

Меҳнат фаолияти давомида матбуот нашрлари, таълим муассасалари, матбаа корхоналарида масъул вазифаларда ишлаган. 2002-2007 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби бўлган.

Азизбек Абдувалиев 2020 йил май ойидан бери Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бош мутахассиси бўлиб ишлаб келаётганди.