«Facebook» пандемия даврида вакцинация ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалишига қарши курашмоқда

2020-10-15T10:18:27+00:0015 Oktabr, 2020|Умумий янгиликлар|

“Facebook Inc.” компанияси ўзининг шу номдаги ижтимоий тармоғида одамларни вакцинация тадбирларига иштирок этишдан қайтаришга чорловчи рекламалар жойлаштирилиши тақиқланишини маълум қилди.

INTERFAX.RU” хабарида айтилишича, компаниянинг мазкур қарори пандемия даврида вакцинация ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалиб кетишига қарши курашиш мақсадида чиқарилган.

Бунгача ижтимоий тармоқ манзилига айни шу йўналишдаги ёлғон хабарларни тўхтатиб қололмаслик бўйича қатор эътирозлар билдирилганди.

«Facebook» компанияси яқин кунларда ўз тармоғи ва “Instagram”нинг мазкур мавзудаги рекламалардан тозаланишига ваъда берди.

UzA