Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимович Ҳакимов вафоти муносабати билан

2020-10-12T09:12:37+00:0012 Oktabr, 2020|Андижон вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг раиси, меҳрибон устоз, публицистика соҳасида мамлакатимиз қалам аҳлининг етук намояндаси Саъдулла Ҳакимов энди сафимизда йўқ. Бешафқат ўлим ижодкорлар сардорини орамиздан олиб кетди.

Ёш журналистларни тарбиялаш, касбий маҳоратини ошириш, фахрийларни эса ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишига бош бўлган самимий инсон барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олган эди.

Андижонлик қалам аҳли номидан марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, Яратгандан сабр тилаймиз. Устозимизнинг охиратлари обод бўлсин.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Андижон вилояти бўлими