Таъзияномалар

2020-10-12T09:07:59+05:0012 Oktabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимович Ҳакимов вафоти муносабати билан давлат ташкилотлари, вазирликлар ҳамда Уюшманинг вилоят бўлимлари номидан таъзияномалар келмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди, Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар бўлимлари ўзларининг чуқур ҳамдардликларини билдиришган.

Таъзияномалар келиши давом этмоқда