Диққат, эълон!

2020-10-09T08:47:42+05:009 Oktabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Ҳурматли журналистлар, азиз ҳамкасблар!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзолигига қабул бошланди.

Уюшма Уставини тан оладиган, матбуот ва оммавий ахборот воситаларида камида уч йиллик иш стажига эга ижодий ходимлар, шунингдек, журналистик фаолият билан мунтазам шуғулланиб келаётган эркин ижодкорлар, шу билан бирга журналистика соҳасида илмий-тадқиқот, педагогик, ташкилотчилик фаолияти олиб бораётган, кириш бадалини тўлаган, ўн саккиз ёшга тўлган ва Уюшма фаолиятида шахсан иштирок этаётган шахслар Уюшма аъзоси бўлиши мумкин. Бунинг учун номзоднинг марказий матбуотда йигирмадан зиёд ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида қирқдан зиёд материаллари (мақолалари) ёхуд публицистикага оид камида битта рисоласи эълон қилинган бўлиши лозим.

Уюшмага аъзолик номзоднинг Бошқарув раиси номига ёзган аризаси, Уюшма аъзоси бўлган уч нафар журналистнинг тавсифномаси, тегишлилигига кўра Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўлимлари (Тошкент шаҳри бўйича марказий аппарат) тавсиясига кўра Бошқарув қарорига асосан амалга оширилади.

Уюшма томонидан аъзоликка қабул қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб уч ой ичида кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилиш учун Бошқарувнинг навбатдаги йиғилишига киритилади.

Аъзолик билан боғлиқ саволлар бўйича 71-244-64-62 ёки 71-244-64-61 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси