ҲАМДАРДЛИК

2020-10-07T05:42:04+05:007 Oktabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Адабиётшунос олим, уста созгар, ҳаттот, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод ота Зуфаров бугун, 6 октябрь куни 84 ёшида оламдан ўтди.

Тўхтамурод ота Зуфаров сўнгги йилларда “Маҳалла” телеканали томонидан эфирга узатиб келинаётган “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” почтасидан” кўрсатувларидаги панду насиҳатлари орқали ҳам халқимиз кўнглидан чуқур жой олганди.

1936 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган Тўхтамурод ота Зуфаров серқирра фаолияти давомида адабиётшунослик, хаттотлик ва мусиқа маданиятимизга оид бой мерос қолдириб кетди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва унинг аъзолари марҳумнинг оиласи ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.