ҚУТЛАЙМИЗ!

2020-10-02T07:19:41+00:002 Oktabr, 2020|Қутловлар|

Бугун тажрибали журналист, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги директори ўринбосари Фахриддин Парпиев қутлуғ 60 ёшга тўлди.

Фахриддин Парпиев профессионал меҳнат фаолиятини 1981 йил “Ҳақиқати Ўзбекистон” (ҳозир – «Овози тожик»)  газетаси таҳририятида бошлаган, «Халқ сўзи» ва «Народное слова» газеталарини ташкил этиш жараёнига ўз ҳиссасини қўшган.

Тажрибали мутахассис узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида меҳнат қилиб келмоқда. У, жумладан, мамлакатимизнинг Россия, Туркия, Исроил ва Покистондаги элчихоналаридаги фаолияти давомида хориж оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлида саъй-ҳаракатлар қилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Фахриддин Парпиевни табаррук 60 ёшлари билан самимий муборакбод этамиз. Узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ҳамда оилавий фаровонлик тилаймиз!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси