Меҳнат қонунчилиги ким томонидан кўпроқ бузилмоқда?

2020-09-22T05:10:57+05:0022 Sentabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Бу саволга дабдурустдан раҳбарлар томонидан, деб жавоб бериш қанчалик тўғри бўлса ҳам ёқимсиз, даққи туюлади. Аммо таассуфки, бу рост.

Мулкчилик шаклларининг ўзгариши, кескин янгиланиб бораётгани, айниқса, хусусийлаштириш, тадбиркорликнинг ривожланиш жараёнлари меҳнат қонунчилигининг майда кўринишларда бузилишига сабаб бўлиб қолмоқда.

Йирик ишлаб чиқариш корхоналарида ёлланма ишчиларнинг корхона раҳбарлари томонидан норасмий ишлатиш, солиқлардан озод бўлиб туриш учун, ўзига хос қўлбола тартиблар яратиб олиш каби нуқсонларнинг борлиги ҳали бу соҳада анчагина кучайтирилган назоратни тақазо қилади.

Хайриятки, кейинги йилларда касаба уюшмалари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази каби қатор назорат органлари ва албатта журналистлар меҳнат қонунчилигига риоя этиш масаласида фаолликни қўлга олмоқдалар.

Республика «Istiqbolli Avlod» ижтимоий ахборот марказининг Наманган вилоят бўлими томонидан “Ўз-ўзини банд қилган фуқаролар ва меҳнат мигрантларига Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва қонунчиликдаги янгиликларни кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш” мавзусидаги давра суҳбати давомида айнан шу масала бўйича фикр юритилди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органлари ўртасида самарали ҳамкорлик ҳамда ижтимоий шерикликни ривожлантиришни янги босқичга кўтариш мақсадида онлайн усулда ташкил этилган давра суҳбатида “Истиқболли Авлод” РИАМ вилоят бўлими раҳбари Р.Нуритдинова, вилоят солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлии бошлиғи М.Раҳимов, вилоят бандлик бош бошқармаси касбга қайта ўқитишни ташкиллаштириш сектори мудири Ж.Абдуллаев, Адлия бошқармаси ННТ билан ишлаш бўлими бош мутахассиси З.Ахмедходжаева, вилоят касаба уюшмалари мехнаткашларни иштимоий, иқтисодий манфатларини химоя қилиш бўлим мудири А.Дулманов, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг вилоят ҳудудий бўлинмаси психологи Н.Джураева, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари Н.Деҳконов, шунингдек, вилоят бандлик бош бошқармаси меҳнат инспекцияси инспекторлари вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги каби мутасадди ташкилотлар раҳбар мутахассислари иштирок этиб, мавзу юзасидан тахлилий маълумотлар беришди.

Давра суҳбатида 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукумати томонидан ўз-ўзини банд қилган фуқаролар ва меҳнат мигрантларига тегишли бўлган давлат дастурлари қарорлар ва қонунчиликдаги янгиликлар бўйича мулоҳазаларга эътибор қаратилди ва саволларга жавоблар берилди.

Аҳоли кенг қатламларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, айниқса жамоатчилик ўртасида инфокомпаниялар ўтказиш ва ўзини-ўзи банд қилган фуқароларни хуқуқий саводхонлигини оширишга ҳар томонлама кўмак бериш орқали мазкур иш билан шуғулланаётган давлат органларига кўмаклашиш масаласи тўғрисида фикрлар алмашилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилоят бўлими вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан яқин ҳамкорликда Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, меҳнат қонунчилиги меъёрларига қатъий амал қилиш бўйича турли тадбирлар ўтказмоқда. Ҳамкорлик натижаси сифатида келишув билан вилоятда фаолият юритаётган 40 нафар журналист ва блогерлардан иборат гуруҳ ташкилланди. Шу йилнинг 21-24 сентябрь кунлари журналистларнинг Хоразмга саёҳати уюштирилди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳомийлигида ташкил этилаётган саёҳат ўзига хос мазмун касб этиши кутилмоқда. Саёҳатга Поп туманидаги Келачи қишлоғидан янги термир йул вокзалидан поездда жўнаб кетилади.

Саида ИСМОИЛОВА,

ЎЖИУ Наманган вилоят бўлими мутахассиси.