Ватанни мадх этган журналистлар тақдирланди

2020-09-09T06:59:27+05:009 Sentabr, 2020|Сурхондарё вил.|

Мана бир неча йиллардан буён Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилояти бўлими ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” танловига журналистлар томонидан доимий қизиқиш бўлиб келмоқда. Бу йил ҳам қисқа муддатда вилоятдаги етакчи газеталар журналистлари, туман хокимликлари ахборот хизматлари ходимлари танловда иштирок этиш истагини билдирди. Хакамлар хайъати томонидан ватанимиздаги истиқболли лойиҳалар, юртимиздаги янгиланишлар ва ислоҳотларни мадх этган бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари ижодий ишлари юқори бахоланди.

Куни кеча Термиз шаҳридаги Матбуот уйида танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзининг ижодкорлиги билан давлат дастури доирасида олиб борилаётган янгиланишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатларни тарғиб қилган ижодкорлар танлов ғолиби сифатида эътироф этилди.

Уларга ташкилотчиларнинг дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

Мастура Хамраева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси