Наманганда «Энг улуғ, энг азиз» танлови ғолиблари тақдирланди

2020-09-07T09:30:50+05:007 Sentabr, 2020|Наманган вил.|

Наманган шаҳридаги Нодирабегим кутубхонасида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан вилоят ҳокимлиги, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорликда ташкил этилган, “Энг улуғ, энг азиз” республика танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловнинг жорий йилдаги вилоят босқичида 65 дан зиёд ижодкорлар ўз асарлари билан қатнашдилар.

Танлов ҳайъати хулосасига кўра Зиёвуддин Мансуров Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий арарлари бўйича, Феруза Отахонова босма ОАВ ходимларининг мақолалари бўйича, Музаффармирзо Абдураҳмонов расмий веб-сайтларнинг журналистлик ишлари бўйича, Ўғилой Болтабоева Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари бўйича, Комилжон Қамбаров Тасвирий санъат, фото-дизайн йўналиши бўйича, Нурилло Ғозиев Кино санъати асарлари бўйича ғолибликни қўлга киритдилар .

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси

Наманган вилоят бўлими