Ҳамдардлик

2020-08-13T11:48:24+00:0013 Avgust, 2020|Умумий янгиликлар|

Касбига содиқ эди

Жиззаҳдан  қайғули хабар олдик. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли ижодкор, фаолиятини вилоят журналистикаси ривожига баҳшида этган касбдошимиз  Баҳриддин Сатторов  оламдан ўтди.

У яқиндагина  қутлуғ 70 ёшини нишонлаган эди.

Баҳриддин Сатторов 1950 йил 28 майла  Фориш туманининг Осмонсой қишлоғида зиёли  оиласида туғилди. Тошкент Давлат чет тиллар институти ҳамда Тошкент Сиёсатшунослик ва бошқарув институтини тугаллаб. Фориш туманидаги  ўрта мактабда француз тилидан болаларга сабоқ бера бошлади. 1974 йилдан “Жиззаҳ  ҳақиқати” газетаси таҳририятида турли масъул лавозимларда самарали фаолият юритди. Кейинроқ “Ўзбекистон овози” газетасининг вилоят бўйича мухбири, вилоят ҳокимининг матбуот котиби, “Халқ сўзи”-“Народное слово” газеталарининг вилоят бўйича ўз мухбири сифатида  ишлади. 2012 йилдан ҳаётининг сўнгги кунларигача  Политехника  институти  муассислигида  чоп этилаётган “Бунёдкор ёшлар” газетаси ижодий ишига раҳбарлик қилди.

Қай лавозимда ишламасин,ўзини  касбига содиқ, халол, ишчан ходим, самимий инсон сифатида намоён этди ва  уни кўрган-билганлар, қадрдонлари, дўстлари, ҳамкасблари қалбида ёрқин хотиралар қолдирди.

Аллоҳ раҳматига  олсин.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  Баҳриддин Сатторов вафоти муносабати билан унинг оиласи, яқинларига чуқур таъзия билдиради ва сабр  тилайди.