Ҳамдардлик

2020-08-11T06:54:09+05:0011 Avgust, 2020|Умумий янгиликлар|

Куни кеча журналистикамиз яна бир жудоликка учради. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли радиоижодкор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Шавкат Амиров вафот этди. Шавкат ака Жиззаҳда туғилиб ўсган.Фаолиятининг асосий қисми Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, “Ўзбекистон”ва “Машъал” радиоканалларида кечган. Радиожурналистика ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор эди. Кейинчалик Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида (ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)ишладилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Шавкат Амировнинг оила аъзолари, яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Аллоҳ раҳматига олсин. Охиратлари обод бўлсин.