Қутлов

2020-08-10T05:24:51+05:0010 Avgust, 2020|Қутловлар|

Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори, Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Фридунович Абдухолиқовнинг туғилган куни. У 1963 йил 10 август куни Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Самарқанд Давлат Университетининг Рус тили филологияси ва Иқтисодиёт факультетларини тугатган.

Меҳнат фаолиятини Самарқанд шаҳридаги 33-сонли ҳунар-техника билим юрти ўқитувчилигидан бошлаган. Кейинчалик у вилоят Ёшлар маркази директори, СТВ телерадиокомпанияси бош директори, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати бош консультанти ва бошқа масъул лавозимларда ишлаган.

Ф.Абдухолиқов мамлакатда нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

1999-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Олий Мажлиснинг Ёшлар ишлари бўйича комиссияси раиси этиб сайланган.

У 2011 йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист фаҳрий унвонига сазовор бўлган, 2018 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Фирдавс Абдухолиқовни таваллуд куни билан самимий табриклаймиз, унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик тилаймиз.