Қутлов

2020-08-10T05:21:41+05:0010 Avgust, 2020|Қутловлар|

Бугун “Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, уюшма аъзоси Эркин Аъзамов муборак 70 ёшини нишонламоқда. У 1950 йил 10 августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида таваллуд топган. Тошкент Давлат университетининг (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган (1972). Фаолияти давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа қатор оммавий ахборот воситаларида масъул лавозимларда ишлаган.

У таниқли адиб ва киносценарист сифатида ҳам танилган. «Чироқлар ўчмаган кеча» (1977). «Отойининг туғилган йили» (1981), «Олам ям-яшил» (1984), «Жавоб» (1986), «Байрамдан бошқа кунлар» (1988), «Пакананинг ошиқ кўнгли» (2001), «Кечикаётган одам» (2002) каби қисса ва ҳикоялардан иборат китоблари нашр этилган. «Чантриморе», «Пиёда», «Пакана», «Дилхирож», «Эркак» каби экран асарларининг ҳаммуаллифи.

Э.Аъзамов – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Эркин Аъзамовни туғилган куни билан самимий муборакбод этамиз.Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик тилаймиз.