ЖССТ: Пандемия узоқ давом этади

2020-08-03T06:11:11+05:003 Avgust, 2020|Умумий янгиликлар|

Женевада жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўлимининг Сovid-19 касаллигининг олти ой мобайнидаги таҳлили бўйича тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференс-алоқа тизимида ўтган йиғилиш хулосасига кўра пандемия яна узоқ давом этиши мумкин. Шу сабабли ташкилот мамлакатлар учун қуйидаги тавсияларни таклиф қилди:

Эпидемиологик назоратни кучайтириш, касалланганлар билан алоқада бўлганларни кузатиш, тест ўтказиш жараёнини оммалаштириш;

соғлиқни сақлаш тизимини етарли маблағ ва кадрлар билан таъминлаш;

соғлиқни сақлаш тизимини мавсумий гриппга ва бошқа касалликларга қарши курашишга тайёрлаш;

хавфни олдиндан баҳолаган ҳолда халқаро туризм бўйича чора ва тавсияларни ишлаб чиқиш;

мамлакатдаги пандемия билан боғлиқ вазият ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мунтазам огоҳ қилиш;

фуқаролик жамиятини Covid-19 қарши курашишда бирдамликка чорлаш;

жамоатчилик назоратини ошириш ва дезинформацияга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш.

ЎзА