​Ҳиндистонда пандемия муаммоларини ёритган 50 нафар журналист ҳибсга олинган

2020-08-01T10:47:50+00:001 Avgust, 2020|Умумий янгиликлар|

Ҳиндистонда пандемия билан боғлиқ вазиятларни ёритиб келган 50 нафар журналист ҳибсга олинган. Бу ҳақида Британиянинг The Guardian нашри хабар бермоқда. Ҳозирга қадар бу мамлакатда 1 миллон 643 минг нафардан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. Вирус юқтирганларнинг 38 минг нафари коронавирус ва унинг асоратларидан ҳалок бўлган. 

Ҳукумат пандемия даврида олиб борилаётган чораларнининг салбий ёритилишидан норози бўлиб келмоқда. Айниқса, аҳолининг 60 фоизи истиқомат қилаётган чекка ҳудудларда журналистлар фаолияти қийин кечмоқда. Ҳукумат ва ҳарбийлар “матбуот” муҳри туширилган гувоҳномалар эгаси ёки автомолилларини таъқиб қилишда давом этмоқда, деб хабар беради The Guardian нашри.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон “Чегарасиз репортёрлар” нодавлат ташкилотининг матбуот эркинлиги рўйхатида 142-ўринни эгаллаб турибди.

ЎзА