Қурбон ҳайити муборак!

2020-07-31T18:07:04+05:0031 Iyul, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси уюшма аъзолари ва фаоллари, барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, Ўзбекистон халқини ислом оламининг қутлуғ ва мунаввар айёми – Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этади.

Оғир ва синовли кунларимиз ортда қолсин. Яхши, тинч-осуда ҳаётимиз қайтсин. Ҳар биримизга эзгуликлар ёр бўлсин!

Ўтганларнинг охиратлари обод бўлсин. Беморлар шифо топсин!

Она юртимиз омон бўлсин!