Қутлов

2020-07-30T16:19:54+00:0030 Iyul, 2020|Қутловлар|

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари , Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Минҳожиддин Ҳожиматов туғилган кун. У 1965 йил 30 июлда Андижон шаҳрида туғилган.

1990 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. Минҳожиддин Мирзо меҳнат фаолияти давомида қатор давлат идораларида, ижодий жамоаларда масъул лавозимларда ишлаган.

Хусусан, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши раҳбари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари, Маданият ва спорт ишлари вазири, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Президент матбуот хизматида бўлим бошлиғи лавозимларида хизмат қилди.

Минҳожиддин Хожиматов  1999 йили “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  номидан  Минхожиддин Хожиматовни таваллуд куни билан самимий табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик тилаймиз.