Дилшод Исроилов вафот этди

2020-07-29T07:35:50+05:0029 Iyul, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси уюшма аъзоси, таниқли журналист Дилшод Исмоилович Исроилов вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилади.

Дилшод Исроилов 1960 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Журналистикага меҳр қўйиб, иқтидорли ижодкор бўлиб етишди. Фаолиятининг катта қисми “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари билан боғланди. Шу жамоада узоқ йиллар бўлим бошлиғи, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаб, жамоатчилик орасида ҳурмат ва эътибор топди. Кўплаб мақолалари, публицистик асарлари билан танилди.

Хусусан “Футбол юлдузлари” китоби спорт мухлислари хотирасида қолди.

Серқирра қизиқишлар соҳиби эди. Рубоб чалар, мусиқий ва бадиий фильмлар тўплашни ҳуш кўрарди. Футбол оламининг билимдони, санъат олами кишиларининг чин дўсти эди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Дилшод Исроиловнинг оила аъзолари, яқинларига чуқур таъзия билдиради ва сабр тилайди.