Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик прокурорларга танбеҳ берди

2020-07-29T07:33:10+05:0029 Iyul, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига танбеҳ берди. Бу ҳақда Светлана Боймирзаевна «Xabar.uz» мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Журналистнинг қорақалпоғистонлик давлат арбобига оид нотўғри ахборот эълон қиниши ортидан айрим маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари қоқ ярим тунда прокуратура органларига чақиртирилиб, тушунтиришлар хати ёздирилиши баробарида иш қуроллари олиб қўйилганига оид саволига Бош прокуратуранинг кўп ғалваларга балогардон мутасаддиси қуйидагича жавоб берди:

— Кеча шу масалада Қорақалпоғистон прокурори билан гаплашдим. Вазиятни муҳокама қилиш жараёнида ҳолат юзасидан суриштирув ўтказган ходимларнинг хатти-ҳаракатини оқлаб бўлмаслиги айтиб, уларга қаттиқ танбеҳ бердим. Қорқалпоғистонлик айрим ҳамкасбларим кечанинг ўзида маҳаллий журналистлардан узр сўрашган…. Айни пайтда ўша ходимларининг хатти-ҳаракаратлари ўрганилмоқда, натижасига қараб тегишли чора кўрилади. Начора, гуруч курмаксиз бўлмас экан-да… Бироқ бу — энди нотўғри ахборот тарқатилганлик ҳолати «ёпилиб» кетар экан-да, деган маъно англатмайди. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижасига қараб, қонунийлик таъминланади барибир.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ПРОКУРОР СВЕТЛАНА ОРТИҚОВА