Қозоғистонда пандемия туфайли телеканаллардан бири ёпилади

2020-07-27T07:36:49+05:0027 Iyul, 2020|Умумий янгиликлар|

Пандемия давридаги иқтисодий инқироз туфайли Қозоғистонда Tamasha TV телеканали ёпилади. «Казахстан» республика телерадиокорпорациясига таяниб Tengrinews.kz хабар беришича, телеканал 27 июлдан ўз фаолиятини тўхтатади.

Фото: Tengrinews.kz

«Ер юзи бўйлаб кенг тарқалган пандемия оммавий ахборот воситалари фаолиятига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу жумладан, пандемия туфайли Қозоғистон телевизион бозорида реклама даромадлари пасайди.

Қолаверса, келгуси йил учун тахмин қилинаётган ҳолат ҳам қониқарли эмас. Tamasha TV асосан реклама даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади. Пандемия шароитида реклама берувчилар камайиб кетгани боис, телеканал ҳозир оғир иқтисодий аҳволда қолган», дейилади телеканал маълумотида.

Ушбу телеканал Қозоғистон медиаоламида анча ёш телеканал ҳисобланади. У кўнгилочар телеканал сифатида 2018 йил 1 сентябрда очилган эди.

Kun.uzдан олинди