Бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилди… ми?

2020-07-21T06:50:23+05:0021 Iyul, 2020|Умумий янгиликлар|

Ижодий имтиҳонлар қолдирилиши мумкин, лекин ҳали сўнгги хулоса берилганича йўқ. Бу ҳақида Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори Алишер Матёқубов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

— Ҳозирча ўзгариш йўқ, лекин бугунги жараённи инобатга олган ҳолда бу масала ҳам кўриб чиқилди ва шундай хулоса ҳам қилинди. Бироқ ҳали расман эълон қилингани йўқ. Бундан қўрқмаслик керак. Ўтган йили бизда учта блокдан имтиҳон топширилган эди. Яъни, она-тили адабиёт, иккинчи блок ижодий ва чет-тили эди. Агар ижодий имтиҳон бўлмаса она-тили ва чет-тилидан имтиҳон топширилади. Ҳозир пандемия шароитида ижодий имтиҳоннинг ташкилий жиҳати муаммо туғдираяпти. Менимча, бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилади, – деди Алишер Матёқубов.

 

— Айрим йўналишларда, жумладан, журналистикада танлов имконияти битта ёки иккита бўлиб қолаяпти. Ижодий имтиҳонлар бўлмаса, тест бўлса танлов имконияти ортиши мумкинми?

 

— Бизда ўнта йўналиш бўлса, университет ичида ўтган йили танлаш имконияти бор эди. Бу йили ДТМ ҳар бир йўналишни алоҳида блок деб қабул қилди. Шу сабабли бошқа университетлардан танлаш имкони бор фақат университет ичида йўқ. Бу ҳам муаммо туғдирди абитуриентларимиз учун. Бу йил бир неча университетларда Журналистика йўналишлари очилди. Масалан, ЎзДЖТУ, ЎЗМУ, Шарқшунослик институти Самарқанд Давлат чет тиллари институти ва Вебстер университетлари кабиларни танлаши мумкин бўлди.

 

Медиа маркетинг ва реклама йўналишида фақат тест бўларди. Бу йўналиш молия иқтисод йўналишида ўқиш имконини ҳам беради. Бу йўналишда бу йил кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтган.

 

Ундан ташқари медиа дизайн йўналиши бор эди. Абитуриентлар математика ва ижодий имтиҳон топширишарди. Ижодийда эссе эмас, улар газета ёки сайтни биринчи саҳифасини яратиш топшириғи бериларди. Бу ҳам бўлмайди. Тестга ўзгартирилади.

Н. Тошпўлатова, ЎзА