«Ватансиз амир – ночору абгор, ватанида ўлган гадой – ҳақиқий амир»

2020-07-16T10:38:24+05:0016 Iyul, 2020|Умумий янгиликлар|

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Ўзбекистон тарихи» гуруҳи фойдаланувчиси Шохистахон Улжаева томонидан «Саййид Амир Олимхон мақбараси (Афғонистонноми остида фото жойлаштирилди. Мазкур постга ҳам юртдошларимиз бефарқ қарашмади.

Давронов Лутфулло:
– Бухорога олиб келиш керак хокини, нима бўлганда ҳам тарихий шахс ватан озодлиги учун курашган.

Жамолиддин Ҳакимов:
– Ўзбекистон ҳукумати ва жамоатчилиги бу ҳолатга бефарқ бўлмаслиги лозим.

Яҳё Шоилоев:
– Аллоҳ Мир Муҳаммад Саид Олимхонни раҳмат қилсин, жойларини жаннат қилсин, шаҳид мақомини берсин.

Маҳмуд Ғойибназаров:
– Барака топгурлар, Афғонистонда нафақат Саид Олимхон балки, бошқа кўплаб боболаримизнинг охирги манзилгоҳи бор.

Алишер Саидов:
– Питерда масжид қурдирган. Қанчадир вақт русларга гапини ўтказа олган хондир у.

Шерзод Ҳалилов:
– Лоақал Амир Олимхоннинг «Бухоро халқининг ҳасрати тарихи»ни ўқинглар. Амир ким бўлган коммунистлар ким бўлган фарқига етасизлар.

Абдурахмон Асомхўжаев:
– Унга бу ҳам кам ўзбек халқини Чор Россиясига қарам бўлишига шу одам сабабчи бўлган.

Қундуз Марупова:
– Ватанида қолганда мақбаралари хароб турмасди.

Шоҳида Шарипова:
– Амир Олимхон шахси доим мени уйлантирган мавзу бўлган. Бир китоб ўқиганимда улар шахси ҳақида яхши сўзлар ёзилмаган. Жуда нафратланганман. Улар ҳақида аниқ ва тарихий ҳақиқатни биладиганлар борми? Негадир шу ҳақида биронта ёзувчимизни асари хам юк. Умуман олганда, яқин ўтмиш бўлишига қарамай хонликлар ҳақида қизиқарли маълумотлар кам. Қани ҳозирги ёзувчиларимиз шу ҳақида ёзишса, бестселлер асарлар дунёга келарди. «Авлодлар довони», «Улуғбек хазинаси» сингари…

Қаҳрамон Яхшимуратов:
– Амир Олимхон чор Россияси билан яхши муносабатда бўлган. Рус тили ва форсийни ўзбек тили каби яхши билган. Генерал майор унвонини олган. Афсус совет ҳукуматидан Афғонистонга қочган. 30 млн рубль олтин Россия банкида музлатилган. 150 млн рубль олтин Франция ва Англия банкларида бўлган. Совет ҳукуматига Қарши курашганларга кўмак берган. 1944 йил 5 майда қариликдан вафот этган, кўзи ожиз бўлиб қолганди. Чет элдаги пулларини бемалол ишлатган.

Суратда амир Олимхоннинг Қобулдаги «Шадо Солихин» қабристонида жойлашган мақбараси кўрсатилган. Кўриниб турибдики, бугунги кунда мақбара аянчли аҳволга келиб қолган. Тарихдан маълумки, бегона юртда амирнинг ҳаёти осон бўлмаган. Ўша замонда Афғонистоннинг бирор подшоҳи Олимхонни қўллаб қувватламайди. Вазият тақозоси билан оиласи ва ўзининг ҳуқуқлари поймол этилади. Доим ватан соғинчи билан яшаган.

Амир Олимхон 1944 йилда 64 ёшида Қобулдан 11 км узоқда жойлашган Фатуҳ қалъасида вафот этади.

Ўлими олдидан Бухоронинг сўнгги ҳукмдори ўз қабрига қуйидаги сўзларни ёзиб қолдиришни васият қилган: «Ватансиз амир – ночору абгор, ватанида ўлган гадой – ҳақиқий амир» (тарж.)

Манижа БАҲРИЕВА,

Журналист

(манба: ЎзА)