“Одам савдоси жабрланувчиларининг биз билмаган тақдирлари” энг яхши журналистик материаллар танловида фаол қатнашамиз

2020-07-16T05:03:58+00:0016 Iyul, 2020|Наманган вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Наманган вилоят бўлими Республика «ISTIQBOLLI AVLOD» ижтимоий ахборот марказининг  вилоят бўлими билан ҳамкорликда брифинг ўтказди.

Хуқуқшунос – Аббосбек Олимов,волонтёрлар координатори-Орифжон Шамсиддиновлар  ўзлари фаолият юритаётган марказ ва унинг истиқболли лойиҳалари хусусида маълумотлар беришди.

Журналистлар Муҳиддин Мағзумов, Ситора Абдуғаниева, Санжарбек Ҳамидов, Оқилхон Дадабоев, Насимхон Юнусовлар одам савдоси ва унинг олдини олиш бўйича  ижодий режаларини ўртоқлашдилар.

Марказ томонидан  USAIDнинг “Одам савдосига қарши курашиш” минтақавий лойиҳасини  амалга оширувчи Миграция бўйича халқаро ташкилот кўмагида “Одам савдоси жабрланувчиларининг биз билмаган тақдирлари” мавзусида эълон қилинган энг яхши журналистик материал учун  кўрик-танловига ҳавола этиладиган мақола ва фотосуратлар юзасидан савол жавоблар бўлиб ўтди.

“30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш” акцияси доирасидаги брифингда  оммавий тарғибот ишлари таъсирчанлигини янада ошириш усуллари бўйича таклиф-мулоҳазалар ўртоқлашилди.

Носир АББОС.