Узлуксиз маънавий тарбия

2020-07-08T11:35:04+00:008 Iyul, 2020|Наманган вил.|

Наманганда Республика онлайн илмий-амалий конференцияси бўлиб  ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Наманган Давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур конференция Zoom дастури орқали онлайн усулда ўтказилди.

Конференция модератори НамДУ  ижтимоий иқтисодий факультети декани, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Наримон Деҳқоновнинг  мавзуга доир кириш сўзидан сўнг, иштирокчиларни Республика Маънавият ва маърифат маркази  раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Минхожиддин Ҳожиматов, НамДУ ректори Собитхон Тошпўлатов, РМММ бўлим мудири Хазрат Жабборовлар  табриклаб, конференция ишига муваффақият тиладилар.

Шундан сўнг ”Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси қабул қилинишининг аҳамияти”,  “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий  тарбияси ва ижтимоий тармоқлар: муаммо ва ечимлар”, “Ўзбекистонда узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалиётга жорий этишнинг долзарблиги”, “Бугунги глобаллашган даврда  ОАВнинг мамлакат тараққиёти ва жамият ривожига таъсири” , “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тарғиботи бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, таклиф ва мулоҳазалар” мавзуларида НамДУ доценти Низомжон Ғафуров, ЎЖИУ Наманган вилоят бўлими раҳбари Носиржон Деҳқонов, РМММ Чуст тумани бўлинмаси раҳбари Саида Насимхоноваларнинг  маърузалари тингланди.

Конференция  давомида Халқаро Ислом академияси бўлим бошлиғи Мунира Қаҳҳорова, ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси  Шоирахон Аҳмедовалар  мавзу бўйича ўз   фикр ва таклифларини билдирдилар.

Фаол ишчанлик руҳида бўлиб ўтган онлайн конференцияда РМММ Наманган вилоят бўлими раҳбари Ҳабибулла Маткаримов якунловчи сўз айтиб. Маърузачилар ва иштирокчилар таклифлари асосида концепция амалиётини таъминлаш бўйича Наманган тажрибасини   оммалаштиришга арзийдиган режалар  ҳақида тўхталди.

 Носир АББОС

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Наманган вилоят бўлими раҳбари