Юракдан юракка интилувчи дипломатия

2020-06-26T15:03:54+05:0026 Iyun, 2020|Умумий янгиликлар|

Бугун пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси макркази томонидан мазкур ташкилотга аъзо давлатлар маданияти, эртаклар, мақоллар ҳамда буюк олимлари, мутафаккирлари ҳақида хикоя қилувчи учта тўпламдан тайёр бўлган дастлабки иккита китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда адабиётшунос олимлар, таниқли журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мазкур тақдимот “Uzreport” телеканали орқали тўғридан – тўғри эфирга узатилди.

Тақдимотда сўз олган экан –“Ишончим комилки, ШҲТ давлатлари ва халқлари ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларини, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича аниқ лойиҳаларни амалга ошириш минтақавий ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва очиқ мулоқот учун шарт-шароит яратишга шубхасиз ёрдам беради”,-дейди ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори в.в.б Қобилжон Собиров.

Марказнинг ижодий гурухи ва адабиётшунос олим Зухриддин Исомиддинов бошчилигида тайёрланган “Саккиз элнинг саксон саккиз эртаги”, “Саккиз элнинг сон-саноқсиз ўгити” китоблари, шунингдек, “ШҲТга аъзо мамлакатларнинг почта маркалари эсдалик альбоми” лари ҳусусида мутахассислар ва журналистларга атрофлича маълумот берилди.