Абитуриентлар диққатига

2020-06-19T13:01:55+05:0019 Iyun, 2020|Умумий янгиликлар|

2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентларга қулайлик яратиш хамда уларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида «Call-марказ» ташкил этилди.

 

Абитуриентлар (95) 475 51 51 ёки (71) 207 09 04 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, қабул бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

 

Абитуриентлар қуйидаги йўналишларга ҳужжат топширишлари мумкин:

 

Кундузги таълим йўналишлари:

 

-Дизайн (медиадизайн);

-Маркетинг (медиамаркетинг ва реклама);

-Сиёсатшунослик;

-Халқаро журналистика;

-Телерадио журналистикаси;

-Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар;

-Босма ОАВ;

-Ҳарбий журналистика;

-Спорт журналистикаси;

-Интернет журналистика.

 

Сиртқи таълим йўналишлари:

 

-Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар;

-Телерадио журналистикаси;

-Босма ОАВ.

 

Барча абитуриентларга омад ёр бўлсин.

Талабалик бахти насиб қилсин!