Янги Фармон асосида брифинг ташкил этилди

2020-06-11T05:18:39+05:0011 Iyun, 2020|Сурхондарё вил.|

Юртимизда барча соҳалар сингари божхона тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Юртбошимизнинг 2020 йил 5 июнь куни «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005 сонли Фармони бунинг далилидир..

Ушбу фармон асосида вилоятимизда режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш учун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ва вилоят Божхона бошқармаси ҳамкорликда карантин қоидаларига роия қилган холда брифинг ташкил этди.

Фармонда келтирилган божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиниши ҳақида соҳа мутахассислари батафсил иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимларига айтиб ўтишди.

Шунингдек божхона постларида экспорт ва импорт жараёнлари ҳақида маҳаллий ва қўшни давлат тадбиркорларининг саволлари ҳамда мурожаатларига жавоб беришди.

Мастура Хамраева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси