Аждодлар меросига эҳтиром

2020-06-11T05:10:37+05:0011 Iyun, 2020|Наманган вил.|

Наманган вилояти марказидаги “Адиблар хиёбони”да миллий гвардиямиз таркибида хизмат қилаётган йигит-қизлар билан юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди.

Карантин тартибларига монанд мулоқотни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов бошқарди.

Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда маънавият тарғиботчилари публицист Абдумуталлиб Қосимов, шоира Руқия Ғозиева ҳамда республика ънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими мутахассиси Собитхон Мелибоев иштирок этдилар.

-“Адиблар хиёбони”даги Бобораҳим Машрабнинг муаззам ҳайкали ва унинг теграсидаги хиёбонларга ўрнатилган Асириддин Ахсикатий, Исҳоқхон Ибрат, Мулла Йўлдош Хилватий, Сўфизода, Набихон Чустий, Рафиқ Мўмин, Усмон Носир, Ҳусниддин Шарипов ва Ҳабиб Саъдулла каби ўн нафар истиқлол фидойиси бўлган сўз санъаткорларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида , уларнинг ижодий мерослари бўйича берилган маълумотлар биз учун ғоят қизиқарли ва муҳим бўлди, -дейди Миллий гвардия ёшлар етакчиси Элёр Элмуродов.

Иштирокчилар Маънавият тарғиботчилари, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимига миннатдорлик билдиришди.

Тадбирда сўзга чиққан ҳарбий ёшлар вакиллари ҳудди шундай мулоқотларни тез-тез ўтказиб туриш бўйича таклифларини билдирдилар.

Саида ИСМОИЛОВА, уюшма вилоят бўлими мутахассиси.