Қутлов

2020-06-08T06:32:01+05:008 Iyun, 2020|Қутловлар|

Бугун «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти” бош муҳаррири, .Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаоли, таниқли журналист Салим Дониёров туғилган кун. У 1970 йил 8 июнда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида таваллуд топди.

Салим Дониёров Москва давлат педагогика университетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари бирлашган таҳририятида мухбир сифатида бошлаган. 2017 йилгача ушбу бирлашган таҳририятда турли лавозимларда ишлаган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Салим Дониёровни таваллуд айёми билан чин дилдан муборакбод этамиз ва унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва ижодий ҳамда ташкилотчилик фаолиятида улкан ютуқлар тилаймиз.