Қутлов

2020-04-26T09:19:20+05:0026 Aprel, 2020|Қутловлар|

Бугун таниқли журналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директорнинг биринчи ўринбосари Собиржон Шукуров таваллуд топган кун.

У 1973 йил 26 апрелда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Тошкент давлат университетини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Журналист. Бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари магистри.

У кўп йиллар Ўзбекисон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшгмаси номидан С.Шукуровни туғилган куни билан самимий муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик, ижодий ютуқлар тилаймиз!