Қутлов

2020-04-21T09:49:50+05:0021 Aprel, 2020|Қутловлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси жамоаси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультети декани Маҳлиё Мирсоатованинг таваллуд топган куни билан муборакбод этади. М. Мирсоатовага соғлик-саломатлик, узоқ умр, журналистика соҳаси ривожи йўлида олиб бораётган фаолиятида улкан муваффақият тилайди. Маҳлиё Мирсоатова 1973 йили Тошкент вилоятининг Пискент туманида туғилган. Филология фанлари номзоди, доцент.