Карантин даврида биржада харид қилинган товарларни юклаш ва ташишда ҳеч қандай чекловлар йўқлиги айтилди

2020-04-17T13:02:05+05:0017 Aprel, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистонда карантин даврида юк ташиш транспортлари учун чекловлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли биржа савдоларида харид қилинган товарларни юклаш ва ташишда муаммолар мавжуд эмас. Бу ҳақда 16 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Товар-хом ашё биржаси ахборот хизмати раҳбари Ҳикматилла Тиллабоев маълум қилди.

Товар-хом ашё биржаси ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, биржа томонидан товарларни тузилган битимларнинг электрон реестри асосида юклаш тизими яратилди ва сотувчи корхоналарга товарни юклаш учун битимнинг асл нусхаси талаб этилмаслиги бўйича кўрсатма берилди.