Қутлов

2020-04-16T12:09:07+05:0016 Aprel, 2020|Қутловлар|

Бугун, 16 апрель – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов таваллуд топган кун.

Муҳаммаджон Обидов Фарғонада туғилиб-ўсган. У миллий журналистикада ўз ўрни, ўз овозига эга бўлган ташкилотчи ва ижодкор. Узоқ йиллар Миллий телерадиокомпания тизимида фаолият олиб бориб, ўзининг ўткир ва долзарб материаллари билан танилган. “Ўзбекистон овози” газетасининг вилоятдаги вакили сифатида иш олиб боради. Айни пайтда Фарғона вилоятининг етакчи “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталари бош муҳаррири, Вилоят ҳокимлиги ахборот хҳизмати раҳбари.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Муҳаммаджон Обидовни туғилган куни билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз ва унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий тинчлик ва фаровонлик, улкан ижодий ютуқлар тилаймиз.