Қутлов

2020-04-06T09:27:52+05:006 Aprel, 2020|Қутловлар|

Бугун таниқли журналист ва шоир, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси Фармон Тошев туғилган кун.

Фармон Тошев 1975 йилда Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факультетини тамомлаган.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, 2010-2014 йилларда ва 2020 йилдан буён Олий Мажлис Сенати аъзоси. 2014 йилдан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимини бошқариб келмоқда.

“Қарнабчўл қўшиғи” номли биринчи китоби 1994 йилда нашр этилди. Шундан сўнг шоирнинг “Онанг тирик, болам”, “Мен ёмғирли кунда келаман”, “Қарнабота армони”, “Журналистнинг нони қаттиқ”, “Отамнинг сабоқлари”, “Умрнинг ўртаси”, “Ўзимдек яшашни истайман”, “Бедаво кўнгил”, “Соғинч”, “Омонат”, “Кўнгил билан суҳбат” сингари турли жанрлардаги китоблари нашр этилди.

Фармон Тошев “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фармон Тошевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этади, унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик, қувонч-шодлик ва улкан ижодий зафарлар тилайди.