Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 173 тага етди

2020-04-01T12:43:37+05:001 Aprel, 2020|Умумий янгиликлар|

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.

Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 173тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 8 нафари тузалди, икки киши вафот этди.

Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 163 бемор даволанмоқда.