ЭЛ ХИЗМАТИДА
Карантин даври учун
Журналист ҳам аслида –
Инсон, жонин асрар у.
Лекин Ватан ишида
Доим тайёр аскар у!
Эл корига ярай, деб
Тунни тонгга улайди.
Битта яхши хабардан –
Изтироби қулайди.
Юрагида шу ёзуқ:
Бирмиз, қалбан биргамиз!
Митти тождор офатга
Енгилмаймиз, енгамиз!
Мамлакат тақдирига
Оид бир ўйда қолинг.
Биз сиз учун ишдамиз,
Сиз эса уйда қолинг!
Танимизга дард инса –
Чора излар дўхтирлар.
Дард олдини олишга –
Масъул телемухбирлар!
Қаламингиз, тилингиз –
Хушхабардан толмасин.
Ўзбекистон бағрида
Офат изи қолмасин!
2020 йил, 1 апрель