Хориждаги фуқаролар, ёлғон ахборотларга алданиб қолманг!

2020-03-30T12:07:52+05:0030 Mart, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси шундай мазмундаги мурожаат билан чиқди. Элчихона ахборотида қайд этилишича:

“Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда ва Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари орасида яқин кунларда Ўзбекистонга бўладиган чартер рейслари ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Фирибгарлар Ватанга қайтишни истаган фуқаролар ҳақида “маълумотлар йиғиш” ва йўловчилар “рўйхати”ни тузишни бошлаб юборган.

Бу каби ёлғон хабар ва миш-мишларга ишонмаслигингизни ва уларни тарқатмаслигингизни сўраб қоламиз.

2020-йил 30 мартдан 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикасининг барча аэропортлари ёпилиб, авиақатнов тўхтатилмоқда. Элчихона Россияда қолишга имконияти мавжуд фуқароларга коронавирус инфекциясини юқтирмаслик ва (ёки) уни тарқатмаслик учун вақтинчалик доимий яшаш жойларини тарк этмасликларини тавсия қилади.

Фуқароларимизни Россияда қабул қилинган коронавирус билан кураш талабларига қатъий амал қилишни, одамлар тўпланган жойлар, айниқса, аэропортларга бормасликни, барча сафарларни қолдириш, ташқи алоқаларни чеклаш ва гигиена қоидаларига амал қилишни сўраб қоламиз.

Ватанга қайтиш истагида бўлган фуқароларимиз https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdZRBcqDzpl3Kt1PfGMz5jtfFnycFzWdpCvJ-V9he21MXqxYQ/viewform?usp=pp_url ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Чартер рейслар ҳақидаги маълумотлар https://t.me/UzKoRus­Charts телеграм каналига жойлаштирилади.

Россиядаги ватандошларимизни яна бир бор фирибгарлар тарқатаётган миш-мишларга ишонмасликларини, пул ўтказиш орқали чартер рейсларга авиачипта сотиб олиш ҳақидаги таклифларни инкор қилишларини, хотиржамликни сақлаган ҳолда расмий манбаларни кузатиб боришларини сўраб қоламиз:

Veb-sayt: uzembassy.ru

Facebook: @UzEmbassy.ru

Instagram: @UzEmbassy-Russia”

ЎзА