Долзарб саволга аниқ жавоб: Карантин даврида шахсий ёки хизмат автомашинасида юриш учун кимларга рухсат берилади?

2020-03-30T12:03:32+05:0030 Mart, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов:

– Фуқароларга кўчага чиқмаслик ҳақида жуда кўп маротаба огоҳлантириш берилишига қарамасдан, кўпчилик бунга риоя қилмади. Шунинг учун ҳукумат қатъий чекловларни киритишга мажбур бўлди.

Республика махсус комиссиясининг талабига кўра, кўчада ҳаракатланишга имкон берувчи стикер фақат қуйидагиларга берилади:

– Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотлар хизмат ва улар ходимларининг шахсий транспортлари.

– Санитария ва гигиена маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситалари.

– Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли транспорт воситалари.

Бошқа транспорт воситаларига стикер берилмайди. Шу боис, Давлат хизматлари марказларида тўпланиш ортиқча вақт сарфлаш ва ҳаётингизни хавф остига қўйишдир.

ЎзА​